Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 15 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 15 кишига етди

Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам инфекция борлиги тасдиқланган. Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир мамлакатимиз фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистонда ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.