Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қимматбаҳо автомобиллар импорти учун имтиёзлар бекор қилинади
10.10.2019 19:09,  
1483

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан қимматбаҳо автомобиллар импорти учун имтиёзлар бекор қилинади. Бу Президент томонидан 2 октябрь куни имзоланган қарорда кўзда тутилган, дея хабар бермоқда Spot.

Ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп бўлмаган ҳамда нархи 40 минг доллар ва ундан юқори бўлган автомобиллар импорти учун имтиёзлар 2019 йил 1 январидан кучга кирган эди.

Шундан бери қимматбаҳо автомобилларга нисбатан нол фоизлик импорт божи ставкаси ва 20 фоиз миқдоридаги акциз солиғи қўлланилаётган эди, холос. 2020 йил 1 январдан бошлаб эса бу имтиёзларнинг бари бекор қилинади ва уларга яна двигатель ҳажмидан келиб чиққан ҳолда коэффициент ҳисоблаш тартиби қўлланила бошлайди.

Аввалроқ ўзбекистонлик йил бошидан бери қимматбаҳо автомобиллар импортига нисбатан жорий этилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, 600 дан ортиқ премиум автомобилларни Ўзбекистонга олиб киргани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан