Ўзбекистонда суткалик коронавирус аниқланиш ҳолатлари 300 га яқинлашди

Ўзбекистонда суткалик коронавирус аниқланиш ҳолатлари 300 га яқинлашди

Шу йилнинг 2 июль куни мамлакатимизда 297 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу суткалик янги антирекорд саналади. Мамлакатимизда охирги 10 кундан бери янги касалланишлар сони +200 ни ташкил қилмоқда. Ўтган тўрт кун мобайнида коронавирус 8000 дан 9000 га кўпайди. 

Ҳозир Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 9078 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари 

  • 183 нафари Карантин муассасаларида;
  • 113 нафари аҳоли орасида (шундан 67 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафардан Сирдарё вилоятида);
  • 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланди.
Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

 

2 июль, пайшанба куни юртимиз тиббиёт муассасаларида 187 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 130 нафар, Қашқадарё вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 12 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9078 нафар бемордан 6034 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3017 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 39 076 нафар, стационар карантинда эса 24 722 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди