Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда вақтинчалик оммавий тадбирларни ўтказмасликка ва хорижликлар фарзандларини мактабга қабул қилмасликка чақирилди
2.03.2020 18:54,  
999

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида қатор вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорлик қилиб, ушбу муассасалар тасарруфидаги идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус хавфи сабаб Озарбайжон барча мактабларни ёпди

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, куни кеча вазирлик мамлакатдаги мавжуд 9950 га яқин умумтаълим муассасаларида тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Кореядаги ўзбекистонликларга ватанга қайтмай туриш тавсия этилди

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, масъуллар иштирокида эрталабки филтрни ташкил этиш, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш каби қатор вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, таълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш, ўқувчиларнинг қўлларини тез-тез совун билан ювиш, акса урганда, албатта, кафт билан ёпиш ва бошқа гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар танаффус вақтида синфхоналарни шамоллатиш, муассасаларда кундалик тозалов ишларида дезинфекция воситаларидан доимий фойдаланиш чораларини кўриш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус хавфи туфайли Японияда барча мактаблар ёпилади

Мактабларда санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 88 минг кишидан ошиб кетди.

Ўзбекистон коронавирус сабаб Сеул, Токио, Рим, Афғонистон ва Эрон билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан