Ўзбекистонлик мураббий ўз шогирдини зўрлаганликда гумонланмоқда

Ўзбекистонлик мураббий ўз шогирдини зўрлаганликда гумонланмоқда

Россиянинг Ленинград вилояти Виборг туманда шарқ яккакурашлари бўйича мураббий ўзининг вояга етмаган тарбияланувчисига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда.

Хабарга кўра мураббий 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, маҳаллий спорт клубида ишлаган.

16 ёшли қизиннг отаси полицияга мурожаат қилган. 13 ноябрь куни ҳолат бўйича вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўрлик моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган. Қиз томонидан берилган маълумотга кўра, мураббий 2018 йилда спорт клубининг биносида уни зўрлаган.

Гумонланувчи Россияга 2018 йилда борган. Эркак икки суткага қамоққа олинган. Яқин вақт ичида унга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чораси бўйича қарор қабул қилинади.