Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан барча авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади

Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан барча авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади

16 март кунидан эътиборан Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов махсус брифинг чоғида маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Шу билан биргаликда, темир йўл орқали йўловчи ташишга уч кун давомида рухсат берилади. Бу масала ҳам яқин вақт ичида кўриб чиқилади.

Эндиликда Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатларда қолган ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади, улар ватанга олиб келиниб, карантинга жойлаштирилиши мумкин.