Россиянинг энг совуқ жойларидан бири Колимага ўзбеклар доимий яшаш учун кўчиб келмоқда

Россиянинг энг совуқ жойларидан бири Колимага ўзбеклар доимий яшаш учун кўчиб келмоқда

Росстат маълумотларига кўра 2019 йили Магадан вилоятидан 3 364 киши кўчиб кетган, 2 419 киши эса кўчиб келган.

Собиқ магаданликларнинг аксари Краснодар ўлкаси, Санкт-Петербург, Москва, Белгород вилояти ва Россия пойтахтига кўчиб ўтишни афзал кўрган.

Бир вақтнинг ўзида доимий яшаш учун Колимани танлаганларнинг 1 241 нафари МДҲ давлатлари фуқароларидир. Улардан 779 киши Украинадан, 583 киши Ўзбекистондан, 139 киши Қозоғистон ва 123 киши Арманистондан келган.

Колима – Россия шимоли-шарқидаги тарихий вилоят. У Колима дарёси ҳавзаси ва Охота денгизининг шимолий қирғиғини ўз ичига олади. Колима тарихий вилоят бўлгани учун унинг ҳудуди шартли равишда бутун Магадан вилояти, Ёқутистоннинг шарқий туманлари ва Камчатка ўлкасининг шимолини ўз ичига олади. Колима ўлкаси ҳеч қачон алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилмаган, турли вақтларда турли маъмурий-ҳудудий бирликлар таркибида бўлиб келган.

“Колима” тушунчаси алоҳида минтақа сифатида 1920-1930 йилларда, Колима дарёси ҳавзасида олтин ва бошқа қимматбаҳо тош конлари топилганида тилга олинган. 1932-1953 йиллардаги оммавий қатағон йилларида эса бу ерда ГУЛАГ тизимидаги шароити ўта оғир меҳнат лагерлари бўлган.