Пойтахт такси хизматларида электрокарлардан фойдаланилади

Пойтахт такси хизматларида электрокарлардан фойдаланилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкентда электромобиллар билан такси хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

“Бу 100% электр автомобил. Битта қувват билан электромобил шаҳар шароитида 419 км, магистралда эса 540 км йўл босиши мумкин. 

53 кВт қувватга эга аккумляторлардан фойдаланилади. Автомобил ҳаракатланишининг таннархи километрга 50-60 сўм туради", - деди Хитой компаниясининг вакили Азамат Рашидов.

Автомобиллар нархлари уларнинг турларига қараб $23 мингдан - $25 мингни ташкил қилади. 

Рашидовнинг сўзларига кўра, маҳаллий тадбиркорлардан бири такси хизмати сифатида фойдаланмоқчи бўлган ушбу 500 та машинага буюртма берган.

Машиналарни уйда қувватлантириш мумкин - бу 19 соат вақтни олади, аммо таксилар учун 10 та махсус қувватловчи станциялар ўрнатиш режалаштирилган, бу 30 дақиқада автомобилни қувватлантириш имкон беради.