Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент: 4-5 миллион аҳолимиз камбағалликда яшамоқда (видео)
24.01.2020 14:56,  
431

Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатнома йўллади. Унда давлат раҳбари ижтимоий масалаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратди:

“Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас.

Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу ерда гап кичкина рақамлар эмас, балки 4-5 миллион аҳолимиз вакиллари ҳақида кетаяпти.

Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш.

Шунинг учун, Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш Дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қиламан.

Бунда халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубларини қамраб олган янги методологияни яратиш лозим".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан