Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Полковник Абдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тегишли фармон 8 сентябр куни имзоланди.

Мўминов президент маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов га биринчи ўринбосар бўлди. 

Абдураҳим Мўминов 2016-2018 йилларда Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. 2018 йил майидан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Полковник бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.