"Путин Конституцияси"га овоз бериш бошланди

Россияликлар 25 июндан бошлаб Конституцияга киритилган ўзгартиришлар бўйича овоз беришлари мумкин, Москва ва Нижний Новгород вилояти аҳолиси учун бундан буён электрон масофадан овоз бериш имконияти мавжуд, дея хабар беради РИА Новости.

Овоз бериш 1 июлга белгиланган, аммо россияликлар 25 июндан бошлаб овоз бериш имкониятига эга. Марказий сайлов комиссияси котиби Майя Гришинанинг сўзларига кўра, сайловда қатнашиш учун ҳеч қандай декларация талаб қилинмайди: фақат сайлов участкасига боринг ёки сайлов комиссиясига бинонинг ташқарисида овоз бериш истаги ҳақида хабар беринг.

Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова аввалроқ мамлакат бўйлаб 96 ярим мингдан ортиқ сайлов участкалари очилишини маълум қилди.

Москвада 3,6 мингдан кўпроқ учаатка мавжуд. Улардан 178 киши вақтинча яшаш жойларида: тергов ҳибсхоналари ва касалхоналар, станцияларда, шунингдек, яна еттита участка вокзал ва Внуково аэропортида ташкил қилинган. 

Россия янгиланаётган Конституцияси мамлакатнинг ипмериалистик қарашларини ифода этади. Жумладан, рус халқига устуворлик бериш, Конституцияда худонинг номини бериш масалалари ҳам бор. Бундан ташқари ушбу Конституцияни қабул қилиш орқали амалдаги президент Путиннинг аввалги президентлик муддатлари "ноллаштирилади". Бу эса Владимир Владимировичга 2036 йилгача "рус тахтида" қолиш имкониятини беради.

Ушбу ҳужжат аввалроқ Россия парламенти томонидан қабул қилинган эди. Президент Путин ҳам унга қўл қўйган. Айрим мутахассислар референдумни "шунчаки" ўтказиляпти деб ҳисоблашмоқда.