Путин президентлик ваколатини тугагандан кейин нима билан шуғулланишини айтмади

Путин президентлик ваколатини тугагандан кейин нима билан шуғулланишини айтмади

Россия президенти Владимир Путин Италиянинг Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида ўзининг президентлик ваколати муддати ўз ниҳоясига етгандан сўнг нималар билан шуғулланишини яширди.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта.

“Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Олдинда яна беш йиллик қизғин иш турибди. Ҳозир биз дунёда кузатаётган бундай шиддатли суръатда тахминлар қилиш қийин. Ишонинг, ҳозир мен ўзим эгаллаб турган жойда қиладиган ишларим бор”, - деди Путин.

Путиннинг президентлик ваколати муддати 2024 йилда тугайди.