Қатор портлашлардан сўнг Арисда жойлашган масжидларнинг биноси ҳеч қандай жиддий талофат кўрмади.
Масжид хизматчилари сўзларига кўра, айрим биноларга кичик шикаст етказилди.
Интернетда видео тарқалди. Унда Арисдаги масжидлардан бири акс этган.
“Бирорта ҳам ойна синмаган”, - дейди видео муаллифи.
Масжид қаршисида турган уйда эса ойналар синган бўлади.
Арис марказий масжидининг бош имоми Абдукаман Абдукарим биноларда бироз шикаст етганини айтади.
Имомнинг сўзларига кўра, Арис туманида жами 27 масжид очилган бўлиб, шаҳарнинг ўзида 9 та масжид фаолият кўрсатади.