Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда ҳам ўзбекистонлик ишчилар учун патент жорий этилиши мумкин
2.09.2019 20:34,  
18

​Сўнгги вақтларда Қирғизистонда ҳам ўзбекистонлик мигрантлар сони кўпайаётганини кўриш мумкин. Ушбу муносабат билан Қирғизистонда ўзбекистонликлар учун патент жорий этиш режалаштирилмоқда.

Маълумки, Марказий Осиё ҳудудидаги аҳолининг тенг ярми Ўзбекистонда яшайди. Ўзбекистонда бугунги иқтисодий вазият  эса кўпчилликни хорижий мамлакатларда иш қидиришга мажбур қилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2,6 – 3 миллион аҳолиси Россия, Қозоғистонда вақтинча ишлашга мажбур бўлмоқда.

Сўнгги вақтда Қирғизистонда кузатилаётган ҳолат шундан иборатки, ушбу мамлакатга қўшни Ўзбекистондан тобора кўпроқ киши меҳнат қилиш учун келмоқда. Улар асосан энг оғир мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ёки қурилишларда ишлашади.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Кубат Рахимов ушбу ҳолатни Болтиқбўйи мамлакатларидаги вазиятга ўхшатди. Литва ва Латвия аҳолиси иш қидириб Европага кетган бўлса, украиналиклар у ерга келиб ишламоқда.

Аксарият қирғизистонликлар иш қидириб Россияга кетган бир вақтда Ўзбекистонликлар Қирғизистонга келиб ишламоқда.

Ушбу вазиятда Кубат Рахимов Қирғизистонга келиб ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари солиқ тўлашлари керак ва улар учун патент жорий этиш керак деб ҳисоблайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан