Қирғизистон Сардобадаги фалокатдан зарар кўрганларга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)

Қирғизистон Сардобадаги фалокатдан зарар кўрганларга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Қирғизистон ҳукумати Сардоба сув омбори қисман ўпирилиши натижасида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Sof.uzʼга Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси И.Жунусов ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлигининг вакили кузатуви остида Янгиер шаҳрининг “Yangi-Yangiyer” темирйўл станциясига етиб келди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бу ерда делегацияни вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев бошчилигидаги масъуллар кутиб олдилар. Мазкур инсонпарварлик ёрдамида 1000 тонна цемент, 100 тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғи ўрин олган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги