Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда 30 июль коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилинди
25.07.2020 16:16,  
701

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 30 июль куни мамлакатда коронавирус инфекцияси натижасида вафот этган фуқаролар учун миллий мотам куни бўлишини маълум қилди.

Унинг эслатишича, 31 июлда мамлакатда Қурбон ҳайити байрами нишонланади.

"30 июль бутун мамлакат бўйлаб миллий мотам куни деб эълон қилинади", - деди Қирғизистон президенти "Биринчи радио" эфирида.

Жеенбеков тегишли қарор чиқарилишини қўшимча қилди.

Жами аҳоли сонига нисбатан коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Қирғизистон жаҳонда биринчи ўринда турибди, деб ёзади New York Times нашри.

Фото: The New York Times 

Газетанинг қайд этишича, мамлакатдаги ҳар 100 минг кишидан 15 нафари ўтган ҳафта COVID-19 ташхиси билан вафот этди. Ҳафта давомида эса жами 930 киши коронавирус инфекциясининг қурбонига айланган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан