Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда

atambaev.kg

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қотилликда гумон қилинаётгани ҳақида хабардор қилинди. Бу ҳақда Кой-Тошдаги воқеалар бўйича давлат комиссиясининг фаолияти якунлари муҳокамалари чоида ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев маълум қилди, деб ёзмоқда «Вечерний Бишкек».

Вазирнинг сўзларига кўра, баллистик экспертиза натижалари «Альфа» махсус хизмати бошлиғи ўринбосари Усен Ниязбековнинг ўлимига олиб келган ўқ Алмазбек Атамбаев номига расмийлаштирилган карбин милтиғидан отилганини кўрсатди.

Ички ишлар вазири отишмани айнан ким аниқ амалга оширгани ҳозирча аниқланмаганлигини таъкидлади.

Қашқар Жунушалиев, шунингдек, кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ишдан бўшатилган ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов томонидан айнан ушбу қуролни ўқсизлантирганини таъкидлади.

Усен Ниязбеков 7 август куни Алмазбек Атамбаевни гувоҳ сифатида сўроқ қилинишга мажбуран келтириш бўйича ўтказилган амалиёт вақтида отиб ўлдирилган.

Собиқ давлат раҳбари тергов тадбирларида қатнашишдан бош тортди ва махсус операция чоғида у мудофааланиш учун ўз уйига яширинди. Амалиёт давомида бир неча махсус хизмат ходимлари гаровга олинган, бир зобит ўлдирилган, ўнлаб хавфсизлик кучлари ва тинч аҳоли яраланган.