Қозоғистон АЭС қуриш режасидан воз кечди

Қозоғистон АЭС қуриш режасидан воз кечди

Қозоғистонда атом электростанциясини қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти, бу ҳақда янги сайланган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Акорда ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилди.

“Ҳозирча атом электростанцияни қуриш режалаштирилмаяпти. Агар керак бўлса, биз албатта бу масалани халқ билан муҳокама қиламиз. Керак бўлса референдум ўтказамиз”, - деди Тўқаев.

Апрел бошида Путин Россия-Қозоғистон музокаралар якуни бўйича Россия Қозоғистонга атом электростанцияни қуриш таклиф қилганини маълум қилганди.

Ўша вақтда Қозоғистон энергетика вазир ўринбосари Магзум Мирзагалиев АЭС қуриш учун Олма-ота вилояти Улкен қишлоғида таҳминий майдон белгиланганлигини журналистларга айтганди.

Апрел ойи охирида Токаев Қозоғистонда АЭС қуриш ҳақида қарор аҳолининг кўпчилик фикрини олмасдан  амалга оширилмаслигини таъкидлаб ўтганди.

Қозоғистон ўзида атом энергетикасидан фойдаланиш тажрибасига эга. 1973 йилда Каспий денгизининг шарқий қирғоғида Шевченко (ҳозирги Актау) шаҳрида дунёда биринчи энергоблок ишга туширилганди. Бу энергоблок 1998 йилгача – лойиҳа муддатидан 5 йил кўп ишлади.   

5090