Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда портлаш содир бўлди – аҳоли тезкор эвакуация қилинмоқда (видео)
24.06.2019 11:37,  
46

Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди.

Портлаш бугун эртлаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатимоқдда ва ҳатто осоколкалар ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда.

Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли аҳоли тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти ҳукумати ва фавқулодда вазиятлар вазирлги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан хавфсиз жойларда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита  ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан