Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда вояга етмаган қизни 14 нафар эркак зўрлади
6.09.2019 21:05,  
260

Қозоғистон Республикаси Костонай вилояти Аркалик туманида қиз бола 14 нафар эркак томонидан жинсий зўравонликка учради, деб хабар бермоқда Sputnik.

Бу ҳақда нашрга президент қошидаги жамоатчилик ишончи миллий кенгаши аъзоси, қозоғистонлик адвокат Айман Умарова хабар берган.

Адвокат президент Қасим-Жомарт Тоқаевдан ушбу ишни шахсан назоратга олишни сўраган.

"Ўн тўрт эркак қиз болани Аркалик туманидаги кичик овулда зўрлаган. Қиз оқибатда туққан. Полиция, афсуски, зўравонларни ушлаш чорасини кўрмаган. Халқ битта нарсага ишонмоқда - одил судловга. Бу масала билан шахсан шуғулланишингизни сўрайман", - деган адвокат президент қошидаги Миллий кенгашнинг биринчи йиғилиши давомида.

Сал олдин Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатида жинсий зўравонлик, бачабозлик, наркотикларни тарқатиш, одам савдоси, аёлларга қарши маиший зўравонлик ва бошқа, айниқса, болаларга нисбатан содир этиладиган оғир жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш лозимлигини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан