Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон футбол жамоаларида оммавий коронавирусга чалиниш қайд этилди
30.06.2020 18:52,  
109

Қозоғистоннинг "Қайсар" жамоаси тизимидаги 25 нафар футболчида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Жамоанинг бош мураббийи болгариялик мутахассис Стойчо Младеновнинг сўзларига кўра, мусбат натижа асосий жамоанинг 10 нафар футболчисида ҳамда "Қайсар" нинг ёшлар жамоаси - "Байконур" нинг 15 нафар ўйинчисида аниқланди.

Мураббийлар штаби вакиллари, шу жумладан чет элликлар ҳам синовлардан ўтишди, аммо уларнинг натижаси манфий чиқди.

Жамоа машғулотлари бекор қилинди. Шунингдек, 1 июнда ўтиши режалаштирилган "Тароз" га қарши учрашув ҳам амалга оширилмайди.

Қозоғистон биринчилигининг яна бир жамоаси Актаунинг "Каспий" сида ҳам оммавий коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди.

KazFootball нашрининг ёзишича, жамоанинг ўнга яқин футболчилари ва ходимларида COVID-19 аниқланган.

Қозоғистон Премьер-лигаси 29 февраль куни бошланди, аммо 16 март куни чемпионатнинг иккинчи туридан сўнг, коронавирус пандемияси туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилгани сабабли мусобақалар тўхтатилди. Июнь ойининг бошида лига 1 июль куни чемпионатнинг қайта бошланиши ҳақида эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан