Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон транзити қимматлиги сабабли Қозоғистон ўз унини Туркманистон орқали ташиш ниятида
3.03.2020 10:49,  
532

Қозоғистон Афғонистонга юк етказиб бериш, хусусан, ун экспортини Туркманистон орқали амалга ошириш йўлларини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон темир йўлларида юк ташиш тарифлари кўтарилгач, унга муқобил йўл керак бўляпти.

Мамлакат бош вазири Асқар Маминнинг сўзларига кўра, афғон бозорида Қозоғистон уни улуши айни пайтда 60%га етган ва уни асосий таъминотчига айлантирган. 

Қозоғистонлик сиёсатчининг айтишича, мамлакатда ишлаб чиқарилган унни Ўзбекистон орқали Афғонистонга етказиш расмий Тошкент томонидан ўрнатилган ўта юқори тарифлар туфайли қозоқ томонини қониқтирмаяпти.     

“Айни масалани ҳал қилиш учун “КазАгро” компанияси Афғонистонга ун экспортини Туркманистон ҳудуди орқали амалга ошириш режаларини ишлаб чиқмоқда”, деб қайд қилган Асқар Мамин. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўзининг ички бозорини импорт маҳсулотларидан ҳимоя қилиш учун мамлакат орқали ўтувчи импорт маҳсулотлари транзитига юқори тарифларни ўрнатган.  

Тошкент-Термиз (Ғалаба) темирйўл йўналиши бўйича қатновчи транзит юкларнинг ҳар тоннасидан 60 АҚШ доллари миқдорида ҳақ ундирилади. Буғдой ташувчи юк вагони учун йўлнинг бир томонига кетадиган харажат 3 200 АҚШ долларини ташкил қилади. Яъни, ҳар тоннасига 47 доллардан тўғри келади. Бунда йўл йиғимлари ҳисобга олинмаган. Таққослаш учун, Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларидан Ўзбекистон чегарасигача етиб борадиган юкнинг тоннасига ўртача 20 АҚШ доллари миқдорида харажат қилинади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан