Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Сенат спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатиш бўйича қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Акорда сайтида хабар берилган.
«Дариға Назарбоевага Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг раиси сифатидаги фаол ва сермаҳсул фаолияти учун миннатдорчилик билдираман», — дея ёзган Қосим-Жомарт Тоқаев ўз Twitter аккаунтида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ҳисобланган Дариға Назарбоева 2019 йил сентябрь ойида Сенат раиси сифатида сайланган эди.