Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ҳожатхонада қизларга яширинча қараган ўзбекистонлик ушланди
15.10.2019 19:04,  
1082

Павлодар шаҳридаги савдо марказида ҳожатхонада қизларга телефон ва ойна ёрдамида яширинча қараган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 12 октябрь куни номаълум шахс кичик ойнача ёрдамида ҳожатхонада 9 ёшли қизчага қараган. Ушбу ҳолат акс этган видео тармоқда тарқалди.

Сешанба куни полиция вуайеристни қўлга олди (бу яланғоч одамни яширинча томоша қилишдан завқ оладиган инсон). У 1968 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва Павлодардаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаши маълум бўлди.

“Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 124-моддаси вояга етмаганларни аҳлоқсизликка ўргатиш моддаси бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда”, - дейилган полиция хабарида.

Бу моддада беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан