Грознийдаги Grand Park савдо-кўнгилочар марказидаги ёнғин ўчирилди. Бу ҳақида Қодиров ўз телеграм каналида хабар берди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров: "Ёнғин ўчирилди! Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, жабрланганлар ва қурбонлар йўқ", деган.
Ёнғин савдо марказининг биринчи қаватидаги дўконда бошланди. Меҳмонлар ва ходимлар бинодан эвакуация қилинди. Хабарларга кўра, 700 квадрат метр майдон ёниб кетган. Ёнғин Тошкент вақти билан 23:58 да ўчирилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлими хабарига кўра, ёнғинни ўчиришга 12 та ўт ўчирувчилар бригадаси, 50 киши жалб қилинган.