Россия Финляндияни уруш жиноятларида айбламоқда

Россия Финляндияни уруш жиноятларида айбламоқда

Россия шимолий ғарб қисмида жойлашган қўшниси Финляндияни, 2-жаҳон уруши даврида рус аскарлари ва аҳолисига қарши уруш жиноятларини амалга оширганлигини даво қилмоқда.

Россия тадқиқотлар қўмитаси рус-фин чегарасида жойлашган Карелиа минтақасида, 1941-45 йиллари давомида 24 мингга яқин рус миллатига мансуб инсонлар ўлдирилганлигини билдирмоқда.

Қўмитанинг 23 апрель куни эълон қилган уруш жиноятлари борасидаги ҳужжатларига кўра, рус аскарлари ва рус миллатига мансуб аҳоли ўқ отар қурол билан, тириклайин кўмилган ҳолда ёки заҳарли газ бункерларига солиниб ўлдирилган.

Лекин Москванинг бу иддаоларига халқаро мутахассислар ва тарихчилар қарши чиқишмоқда. Уларнинг фикрича, Россия бу «сохта иддаолари» Украинада олиб борилаётган уруш ҳаракатларини қонунийлаштириш учун қасддан эълон қилинган, аслида эса бундай жиноятлар бўлмаганлигини айтишмоқда.