Россия бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги Россия ҳукумати истеъфо берди деб ёзмоқда ТАСС.
Бош вазир бу ҳақда давлат раҳбари Владимир Путин билан учрашув чоғида маълум қилди.
"Мен Россия Федерацияси Конститутсиясининг 117 моддасига биноан Россия Федерациясининг амалдаги ҳукумати истеъфога чиқиши тўғри бўлган деб ҳисоблайман", деди Дмитрий Медведев.
Медведевнинг сўзларига кўра, бу қарор Конститутсияга киритилган ўзгартишлар билан боғлиқ.
“Биз, Россия Федерацияси ҳукумати сифатида, мамлакатимиз президентига бунинг учун зарур бўлган барча қарорларни қабул қилиш имкониятини беришимиз керак", деди Медведев.
Путин Медведев ҳукуматига ушбу иш учун миннатдорчилик билдирди.