Россияда ҳарбийлар ва маҳбуслар тиббий ниқоблар ишлаб чиқаради

Россияда ҳарбийлар ва маҳбуслар тиббий ниқоблар ишлаб чиқаради

Бош вазир Михаил Мишустин ҳарбийлар, талабалар ва маҳбусларни шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришга жалб қилишни буюрди. Саноат ва савдо, Мудофаа, Таълим вазирликлари, Федерал гвардия ва Федерал Жазони ижро этиш хизматига бунинг учун шароит яратиб бериш топширилди деб хабар беради РБК.

Март ойининг бошидан бери мамлакатда тиббий ниқоблар, антисептиклар ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари етишмаяпти. Ҳукумат ҳатто уларнинг мамлакатдан олиб чиқилишини вақтинча тақиқлаб қўйди. Чакана савдо корхоналари дон, консерва ва ҳожатхона қоғозларига талабнинг ошиши ҳақида ҳам гапиришмоқда.

Алоҳида, РБК иқтибос келтирган ҳужжатда сайлов комиссиялари аъзоларига тиббий ниқоб берилиши кераклиги айтилган. Россияда коронавирус тарқалиши ортиб бораётганига қарамай, 17 март куни Владимир Путин 22 апрелда конститутсияга киритилган ўзгаришлар бўйича бутун Россия бўйлаб референдум ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Мишустин Адлия вазирлигига фавқулодда вазиятлар таҳдиди ҳолатида ўзини тутиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги лойиҳани ишлаб чиқишни буюрди. Федерал қўриқлаш хизмати зиммасига ҳукуматдаги барча учрашувларни видеоконференция орқали ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш вазифаси юклатилган.