Россияда коронавирус билан зарарланиш ҳолати 500 мингга етди

Россияда коронавирус билан зарарланиш ҳолати 500 мингга етди

Фото: ТАСС

Россияда кунига аниқланган коронавирус инфекцияси сони 8779 ни ташкил қилмоқда, касалланганларнинг умумий сони эса 502,436 га етди.

Мамлакатда зарарланишлар сонининг кунлик ўсиши 1,8% ни ташкил этмоқда, бир кун олдин у 1,7% ни ташкил қилган.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 174 га ошди ва ҳозирда 6 532 тани ташкил этмоқда. Россия коронавирусга қарши кураш бош штаби маълумотларига кўра, вафот этганларнинг умумий сони Россияда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сонининг 1,3% ни ташкил қилади.

Ҳозирда Россияда коронавирус юқтирган беморларнинг 52 %и бутунлай тузалиб кетди. Мамлакат коронавирус ҳолатлари сони бўйича АҚШ (2 млн.дан ортиқ), Бразилия (772 416) дан кейин учинчи ўринда туради.