Россияда коронавирус юқтириб олиш ҳолати шиддат билан кўпайиб бормоқда

Россияда коронавирус юқтириб олиш ҳолати шиддат билан кўпайиб бормоқда

Охирги 24 соат ичида Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 7933 тага кўпайди. Бир кун олдин бу кўрсаткич 7099 та эди.

Ўтган куни яна 96 нафар бемор вафот этди. Коронавирус аниқланган беморлар сони 114 431 кишига етди.

Энг кўп вирус Москвада аниқланди — 3561 та ҳолат.

Кунига касалликнинг янги ҳолатлари 85 та ҳудудда тасдиқланган. Кунига 44,5% янги ҳолатларда беморларда ҳеч қандай аломатлар йўқ, касаллик симптомлари бўлган беморлар билан алоқа қилишлари сабабли тестдан сўнг аниқланган.

Жами 1169 киши коронавирусдан вафот этди. Умумий тузалиб кетганлар сони эса 13 220 киши.