Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда лагерларда яшаётган 2000 га яқин ўзбекистонликлар ватанга қайтаримоқда
7.08.2020 09:22,  
110

Россия Федерациясининг Самара ва Оренбург вилоятларида Қозоғистон билан чегарада тўпланиб қолган икки мингга яқин ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беради.

Тошкен – Бузулук – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан кеча тунда (6 август) Ўзбекистон томон йўлга чиқди. 

Тошкент – Кинел – Тошкент йўналишидаги поезд эса 7 август куни 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ватанимиз томон ҳаракатланишни бошлайди. Ушбу рейс чипталари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Бузулук ва Кинел вокзалларида сотилди. Бузулук - Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 287 000 сўм (9. 259 рубл), Кинел - Тошкент – 1 357 000 сўм (9. 761 рубл) дан. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Хабар қилинишича, ушбу рейсларда олиб келинган йўловчилар поездлардан тушиши биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

6 август куни Россиянинг Mash Интернет нашри Самара вилоятидаги антисанитар шароитдаги лагерларда яшаётган меҳнат муҳожирлари ҳақида лавҳа тайёрлаган эди. Лавҳада мигрантлардан бири аввалги рейслардаги поездга чипта олгани, бироқ поездда унинг ўрнига бошқа одам Ўзбекистонга қайтгани ҳақида гапирган эди.

Вазирлик шуни назарда тутиб "ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида мазкур йўналишда ташкил этилган поездларга чипталар турли хил корупцион схемалар орқали сотилиш ҳолатлари кузатилаётгани тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Транспорт вазирлиги йўловчилардан борди-ю, чипталарни ҳарид қилиш вақтида ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ вазиятларга дуч келган тақдирда вазирликнинг 1167 қисқа рақамли ишонч телефонига, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (71) 299-94-50  ишонч телефонига мурожаат этишларини сўраб қоламиз", деб ўз ишонч телефонларини тақдим этди.

Mash Телеграм канали тайёрлаган видео лавҳада кўплаб муҳожирлар шахсий автоуловлари билан лагерларда қолгани кўрсатилган эди. Улар орасида Самарқанд, Андижон, Хоразм вилоятлари рақамларни бор эди. Поездлар қатнови йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилгач, уларнинг ҳоли нима бўлади? Улар автомобилини қолдириб, поездда қайтиб келадими ёки автомобили билан биргаликда Самарада қоладими? Шу саволга аниқлик киритиш мақсадида вазирлик ишонч телефонлари ҳамда ахборот хизмати (71-202-05-00) билан боғланишга уриниб кўрдик. Бироқ кўрсатилган уччала рақамда ҳам фақат авто-жавоб бергич билан гаплаша олдик. Биз Транспорт вазирлигидан шу масалага ҳам ойдинлик киритишини сўраймиз.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан