Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди
29.04.2019 14:54,  
7

Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди. Бу ҳақда Россиянинг Ямал-Ненец автоном округи ИИВБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Гимназия ўқувчилари машғулотлардан қайтаётган вақтда кўчада унутиб қолдирилган пакетни топиб олишади. Пакет ичида Ўзбекистон фуқароси паспорти, бошқа ҳужжатлар ва ичида кўп миқдорда пули бўлган ҳамён бўлган. Икки ўсмир ушбу топилмани зудлик билан полиция бўлимига олиб боришади.

Хабарда қайд этилишича, пакет ичидаги барча ҳужжат ва пуллар билан эгасига аллақачон қайтарилган. Ўзбекистон фуқаросига ҳужжат ва пулларини қайтаришда ёрдам берган болаларга миннатдорчилик изҳор этилган ва уларга ИИББнинг қимматбаҳо совғалари топширилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан