Россияда Мишустин бош вазир вазифасига қайтди

Россияда Мишустин бош вазир вазифасига қайтди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин Андрей Белоусовни вақтинчалик бош вазир лавозимига тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Жаноб Белоусов 30 апрел куни, мамлакат бош вазири Михаил Мишустин коронавирус юқтириб олгач касалхонага ётқизилганини эълон қилгандан кейин иш бошлаган эди. 11 май куни Мишустиннинг соғлиғи яхшилангани маълум бўлди.

Касаллик пайтида Мишустин касалхонадан ишлади. Бир кун олдин у масофадан туриб Коронавирусни назорат қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Президиуми йиғилишини олиб борган ва касалликнинг кўпайиши мумкинлигини эълон қилган.