Россияда Сталиннинг ўлими муносабати билан мушакбозлик уюштирилди (видео)

Россияда Сталиннинг ўлими муносабати билан мушакбозлик уюштирилди (видео)

Фото: Яндекс

Россиянинг Екатеринбург шаҳри марказида бир гуруҳ фаоллар шўро доҳийси Иосиф Сталиннинг ўлими муносабати билан мушакбозлик уюштирди. Бу ҳақда Znak нашри хабар беради.

“Сталин даврида амалга оширилган даҳшатли қатағонлар ҳеч қачон унутилмаслиги керак. Дунёда бошқа бирор бир мустабид у каби даҳшатли қатлиомлар уюштирмаган. Шу боис у ўлган кун миллий озодлик байрамига айланиши керак.

Зеро, у ўлмаганда эди, қурбонлар сони янада кўп бўлиши муқаррар эди”, деган мушакбозлик ташкилотчиларидан бири.

МАВЗУГА ДОИР: Совет ҳокимиятининг ўз халқига қарши ваҳшиёна жиноятлари

Президент Владимир Путин коммунист доҳийси Сталин шахсига эҳтиром билан муносабатда бўлиб келаётгани маълум. Шунга кўра, Сталин ўлими муносабати билан мушакбозлик ўтказилишига маҳаллий маъмурлар қаршилик қилиши кутилган эди. Аммо бу орада Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев СССР раҳбари ўлими кунида мушакбозлик уюштириш ғоясини қўллаб-қувватлади. Губернатор ўз фикрини изоҳлар экан, Сталинни “зиддиятли шахс” деб атади.