Россияда сунъий идрок ёрдамида коронавирус тарқалиш модели тузилди

Россияда сунъий идрок ёрдамида коронавирус тарқалиш модели тузилди

Россияда сунъий идрок ёрдамида коронавирус тарқалишининг матекамик модели ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ушбу лойиҳани амалга ошриган Сбербанкнинг маълумотларини ўрганиш маркази раҳбари Максим Эременко маълум қилди деб хабар беради Interfax агентлиги.

Прогноз қиладиган модел GLEAM деб номланади.

Эременконинг сўзларига кўра, модел алоҳида ҳудуддаги ҳукумат, соғлиқни сақлаш бошқармаси таклифларига қараб вирус билан курашишнинг турли сценарийларини таклиф қилади. 

Моделни ишлаб чиққан мутахассислар “қизиқарли кузатув”ни амалга оширган: баъзи мамлакатларда "Хитойга сафар қилган аҳолининг айрим гуруҳларининг диний ва маданий хусусиятлари инфекциянинг тарқалишига катта ҳисса қўшган".

Шунингдек, об-ҳаво ҳам вирус тарқалишига таъсир қилади. Вирус совуқ ҳавода тезроқ тарқалади.

40 ёшгача бўлган одамларда вируснинг яшовчанлиги паст ва бу ёш доирасидаги одамларда вирус туфайли вафот этиш ҳолати жуда кам кузатилади.