Россияда TikTok ижтимоий тармоғи аналоги учун миллиард рубл ажратилди

Россияда TikTok ижтимоий тармоғи аналоги учун миллиард рубл ажратилди

Россиянинг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи июн ойининг бошида бошланган "Клиплар" вертикал қисқа видео хизмати учун 1 миллиард рубл ($14,6 млн.) сармоя киритмоқда. Унинг интерфейси функционал жиҳатдан TikTok хизматига ўхшайди.

Компания вакиллари пулни шериклар билан биргаликда ноёб (уникал) таркибни ишлаб чиқаришга, шунингдек муаллифлар учун пул ишлаш дастурига сарфлашни режалаштирган.

Тез орада "Клиплар" мобил дастурнинг сўнгги версияси барча фойдаланувчиларига тақдим этилади.

Ҳозирда "ВКонтакте" видео-контент муаллифлари, киностудиялар, ишлаб чиқариш ва телеканаллар билан музокаралар олиб бормоқда. Уларнинг номлари ҳозирча ошкор этилмаган. Ижтимоий тармоқ ишлаб чиқарувчилар билан эксклюзив шартномалар тузишни режалаштирмоқда ва олинган видеолар фақат "Клиплар" да кўрсатилади.