Россияда вафот этган 17 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасади олиб келинди

Россияда вафот этган 17 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасади олиб келинди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Жорий йилнинг 20 апрел куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар юртдошимизнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.