Россиядаги шифохона ёниши 10 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Россиядаги шифохона ёниши 10 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Россиянинг Красногорск шаҳридаги (Москва вилояти) қариялар учун мўлжалланган касалхонада ёнғин содир бўлди. 

Ҳодиса натижасида 10 киши ҳалок бўлди.

9 киши касалхонага ётқизилган, улардан 6 нафари жонлантириш бўлимида.

Ёнғин пайти бинода 37 киши бўлган, улардан 8 нафари хизматчилар.

Ёнғин 11 май куни маҳаллий вақт билан 01: 09 да тўлиқ ўчирилди. Оловни ўчиришда 90 киши ҳамда 28 та махсус техника иштирок этган. 

Москва вилояти Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси терговчилари ва суд-терговчилари ёнғин содир бўлган жойга жўнаб кетишди.

ТАСС манбасига кўра, ёнғин сабаби сув иситгичининг носозлиги бўлиши мумкин.