Россиядаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

Россиядаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

Фото: ТАСС

Россиянинг Виборг шаҳрида (Ленинград вилояти)даги хусусий уй ёниб кетиши оқибатида 2 нафар катта ёшли инсон ҳамда 6 нафар бола ҳаётдан кўз юмди деб хабар бермоқда ТАСС.

"Икки нафар катта ёшли инсон ҳамда бир ойликдан 8 ёшгача бўлган олти нафар бола ёнғин натижасида ҳалок бўлди", - дейди агентлик суҳбатдоши.

Ёнғин 1940 йилда қурилган бир қаватли ёғоч уйда келиб чиққан. 

ФВВнинг вилоят бошқармаси хабарига кўра, 120 кв. м. жой ёнган. Алангани ўчириш учун 12 нафар ходим ва 3 та махсус техника жалб қилинган. Уй икки соат ёнган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.