Россияга киришга вақтинча чекловлар МДҲ фуқароларига таъсир қилмайди

Россияга киришга вақтинча чекловлар МДҲ фуқароларига таъсир қилмайди

Янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Россияга киришга вақтинча чеклов МДҲ мамлакатлари фуқароларига, шунингдек Aбхазия ва Жанубий Осетия фуқароларига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Россия Вазирлар Маҳкамасининг душанба куни ўз веб-сайтида эълон қилинган хабарида айтилади.

МДҲга аъзо давлатлар, Aбхазия Республикаси ва Жанубий Осетия республикаси ҳаво чегараларини кесиб ўтиш пунктлари орқали Россияга келган ва ўз фуқаролиги бўлган давлатларига ҳаво чегараларини кесиб ўтиш пунктлари ва бошқа чегара ўтиш пунктлари орқали ватанига боришда Россия Федерациясига кириш учун вақтинчалик чекловни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.