Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик яна бир вазир коронавирус юқтириб олди
2.05.2020 10:24,  
137

 Россия қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлиги раҳбари Владимир Якушев коронавирус юқтириб олди ва шифохонага боришга қарор қилди. Бу ҳақда Коммерсантъ хабар бермоқда.

Шунингдек, вазир ўринбосари Дмитрий Волковда ҳам коронавирус аниқланган.

"Шаҳардаги шифохоналардан бирида шифокор назоратида даволанаман. Алоқада бўлиб тураман", - дея Якушев сўзларидан иқтибос келтиради вазирлик расмий телеграм канали.

Вақтинчалик раҳбарлик Никита Стасишин топширилган.

Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус билан зарарлангани маълум бўлган эди.

The Bell нашрининг Россия ҳукуматидаги манбаси маълумотларига кўра, Мишустин ва Якушев юқори раҳбариятдаги коронавирус юқтириб олган ягона раҳбарлар эмас.

Мамлакат ҳукуматининг 30 апрелдаги ҳафталик йиғилишида 3 нафар вазир ўтказиб юборган. Булар Маданият вазири Олга Любимова, Фан ва таълим вазири Валерий Фалков ҳамда қурилиш вазири Владимир Якушев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан