Ингушетиянинг Сунжа шаҳридаги аксилтеррор операциялари чоғида бир гуруҳ жангарилар қўлга олинди. Бу ҳақда Россия терроризмга қарши миллий қўмитасига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
Операция туфайли маҳаллий вақт билан 14:30 (16:30 тшв) дан бошлаб шаҳарнинг қатор кўчаларида аксилтеррор режим тартиби амал қилади.
"Сунжа шаҳрининг чеккасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари махсус операция пайтида жангариларни аниқладилар. Натижада тўқнашув юз берди", - деди РИА Новости манбаси.
Ҳозирда жангариларининг аниқ сони маълум эмас.