Samsung Galaxy Watch 3: тўққизта версияси, нархи ва тақдимот санаси маълум қилинди

Samsung Galaxy Watch 3: тўққизта версияси, нархи ва тақдимот санаси маълум қилинди

Жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy Watch 3 смарт-соатини шу ойдаёқ, буткул симсиз Galaxy Buds Live қулоқчини билан бирга намойиш этади. Ҳиндистон стандартлаш бюроси (BIS) яқиндагина уни ва арзон Galaxy M01s смартфонини сертификатлаган эди.

Машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) ушбу ақлли соатга оид янги маълумотларни эълон қилди. Бу гал у смартвотчларнинг турли версиялари ҳамда уларнинг нархларини айтди.

Унга кўра, Samsung Galaxy Watch 3 харидорларга икки хил (41 ва 45 миллиметрлик) ўлчамдаги жами 9 хил версияда таклиф этилади. Уларнинг нархи эса 400 доллардан 600 долларгача қилиб белгиланади.

 

Гаджетнинг фақат 45 миллиметрлик, зангламас пўлатдан ва титандан ишланган корпусли версияларигина қора рангда чиқади. Кумуш ранг корпусли Galaxy Watch 3 ҳар иккала ўлчамда бўлса, тилларанг ёки бронза рангли версияси фақат 41 миллиметрлик бўлади.

Samsung учинчи авлод ақлли соатини 22 июль куни расман тақдим этади.