Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung смартфонлар учун рекорд даражадаги тезкор хотирани тақдим этди
18.10.2022 21:52,  
118

Samsung компанияси смартфонлар учун оператив хотиранинг янги стандартини жорий қилди. Бу ҳақда SamMobile хабар бермоқда.

Компания ўзининг сўнгги LPDDR5X оператив хотираси синовдан ўтганини айтди. Яқин келажакда стандарт Qualcomm Snapdragon серияли процессорлари асосидаги смартфонларда қўлланилади. Шунингдек, ультрабукларда янги DRAM хотира модулларидан фойдаланиш мумкин.

Ҳисоботда айтилишича, LPDDR5X DRAM секундига 8,5 гигабитгача оширилган ишлов бериш тезлигига эга.

Аввалги рекорд секундига 7,4 гигабит эди. Samsung компанияси Qualcomm билан ҳамкорлик туфайли хотирани бозорга чиқаришни бир йилдан кўпроқ тезлаштиришга муваффақ бўлганини таъкидлади. 

Журналистларнинг фикрича, LPDDR5X DRAM Snapdragon 8 Gen 2 процессорига асосланган Андроид смартфонларида қўлланилади.Бундай қурилмаларнинг пайдо бўлиши 2023 йилда кутилмоқда.

Samsung топ-менежери Даниел Лининг маълум қилишича, оператив хотиранинг янги стандарти ҳам истеъмолчи қурилмаларида, ҳам маълумотлар марказларида қўлланилади. Компаниянинг аниқлик киритишича, LPDDR5X DRAM нафақат юқори тезлиги, балки кам қувват сарфи билан ҳам ажралиб туради.

LPDDR5X форматидаги оператив хотира ҳақида эълон 2021 йил ноябрь ойида маълум қилинган эди. Samsung'нинг таъкидлашича, янги оператив хотира 16 гигабитли чипларга эга 14 нанометрли технологик технология ёрдамида ишлаб чиқарилган.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан