Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони меҳмонхоналари турмуш қурмаган жуфтларни ҳам қабул қила бошлади
7.10.2019 22:26,  
484

Саудия Арабистони меҳмонхоналарида бундан буён эр-хотин бўлмаган хорижлик жуфтларнинг битта хонада қолишига рухсат берилади. Авваллари эса чет эллик жуфтлар никоҳ ҳақидаги гувоҳномани кўрсатишларига тўғри келган.

“Евроньюс” хабарига кўра, ушбу янгилик маҳаллий аҳолига нисбата татбиқ этилмайди.

Аввалроқ Саудия Арабистони қироллиги 49 мамлакат сайёҳларига электрон виза беришни бошлаган эди. Мазкур мамлакатлар орасида Россия, Литва, Латвия, Эстония, Украина ва Қозоғистон ҳам бор.

Бунгача визалар фақатгина тадбиркорларга, зиёратчиларга ва Саудия Арабистонида ташкиллаштирилган тадбирлар иштирокчиларига берилган.

Мусулмон бўлмаган сайёҳлар аввалгидек Макка ва Мадинага бора олмайди. Бундан ташқари, сайёҳларнинг Саудия Арабистони ҳудудида спиртли ичимлик ичишига рухсат берилмайди. Аёл сайёҳлар иложи борича ёпиқ кийиниши зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан