Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони нефт қазиб олиш ҳажмини камайтирди. Нефть нархи ошиб кетмоқда
16.09.2019 11:23,  
189

Саудия Арабистони нефт қазиб олиш ҳажмини камайтириши туфайли нефт нархи 10 фоизга ошди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хусусан, бугун эрталаб Brent маркали нефт нархи 9,96 фоизга ўсиб, баррелига 66,22 долларни ташкил қилган, WTI маркали хом ашё эса – 8,61 фоизга ўсиб 59,22 долларни ташкил қилган.

Нефт қазиб олишни ткамайтириш ҳақидаги қарорни Саудия энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон томонидан қабул қилинган. Вазир айтишига қаргандан кунлик нефт қазиб олиш ҳажми ўртача 50 фоизга камайтирилган. Бунинг оқибатида этан ва бошқа табиий газ қазиб олиш миқдори ҳам 50 фоизга камайган.

Саудия Арабистони Энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмоннинг айтишича, ишлаб чиқаришнинг пасайиши катта нефть заҳиралари сақланмаганлиги билан боғлиқ.

Айни дамда энг йирик бўлган “Быкайк” ва “Хырайс” нефт конларида нефт қазиб олиш вақтинча тўхтатилган. Ушбу давр мобайнида буюртмачиларга нефт резерв омборхоналардан етказиб берилади, дейилган хабарда.

Bloomberg Агентлиги маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти нефть нархи барқарорлашуви учун АҚШ миллий заҳираларидан фойдаланиши мумкинлигига ишора қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни тонг соат 04:00 да Saudi Aramco - миллий нефт компаниясига тегишли бир неча йирик нефт қазиб олиш конларига дронлар ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. ОАВлар хабарига кўра, ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Яман мухолифатчилари ўз зиммасига олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан