Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этишини маъқуллади​
11.05.2020 12:34,  
315

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2020 йил 11 май куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида видеоконференцалоқа шаклида ўз ишини бошлади.

Парламент юқори палатаси тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, ялпи мажлисда ҳам ушбу масала қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрига кўра, ушбу ташкилот билан ҳамкорлик ташқи савдо ҳажмининг ўсиши, мамлакатимизда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этишда минтақалараро алоқаларни ривожлантириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш имконияти яратилади.

Яна бир эътиборли томони шундаки, ЕОИИ билан ҳамкорлик транспорт-коммуникация ва юклар транзити соҳасидаги манфаатларига ижобий таъсир қилади. ЕОИИга аъзо давлатларда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизга кенг имконият яратади.

Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” сифатида иштирок этиши мазкур ташкилот доирасида олиб борилаётган ишлардан хабардор бўлиши ва натижада таҳлиллар асосида тўғри хулоса қилиш имконини беради.

Қарши овоз берган сенаторлар иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, муайян даражада иш ўринларининг йўқотилиши, инвестиция фаолияти ва саноат модернизация жараёнларининг сустлашишига олиб келиши мумкинлигини билдиришди.

Шунингдек, муайян даврда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари нархларининг ошиши, уларнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир қилиши ҳамда ички бозорда импорт маҳсулотлари ҳажми кўпайишини ҳам таъкидлашди. Бундан ташқари, республиканинг савдо сальдоси ва тўлов баланси ҳолати ёмонлашиши хавфи борлиги қайд этилди. Мамлакатимиз манфаатлари учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи долзарброқ эканлиги ҳам айтиб ўтилди.

Қизғин ва очиқ мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди.

Мазкур масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий Мажлис депутатларининг кўпчилиги Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этишини маъқуллади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан