«Шарл де Гол» даги коронавирус билан боғлиқ ҳолат оммалашиб бормоқда

«Шарл де Гол» даги коронавирус билан боғлиқ ҳолат оммалашиб бормоқда

Франциянинг «Шарл де Гол» кемасида коронавирусни юқтириб олганлар сони минг кишига етди ва яна ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Франция ҳарбий денгиз кучларига қарашли маскур кема ҳозирда Тулон бандаргоҳига турибди. Денгизчилар эса шаҳардаги ҳарбий касалхонада текширувдан ўтказилмоқда.

"Тулонга қайтган ҳарбий денгиз кучларининг 2300 нафар хизматчиси коронавирусга тест топширди. Улардан 940 нафарида ижобий, 645 нафарида салбий натижа қайд этилди. Қолганларнинг натижалари ҳали номаълум Франция Қуролли кучлари тиббий хизмати раҳбари Марилин Жига Женеро Сенатда қилган чиқишида.

20 нафар денгизчи касалхонада, улардан 8 нафари ИВЛ қурилмага уланган, бир нафари реанимация бўлимида.

Салбий натижа чиққан денгизчилар ҳам 14 кунлик карантинга олинган.

 

Мавзуга доир: Француз ҳарбий кемасида 668 та коронавирус ҳолати тасдиқланди