Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шеъриятдаги сохтакорлик 
3.06.2017 00:18,  
22

Бундан бир-икки йил аввал тошкентлик шеърлар машқ қилиб турадиган шоиртабиат юртдошимиз меҳмоним бўлганди. Асосан ўзбек шеърияти ҳақида суҳбатлашар эдик. Бир куни зўраки ёзилган шеърлар ҳақида суҳбатлашиб турган эдик гапимизнинг исботи бўлиб тармоқдаги бир ўртамиёна шоир ўз ижодидан намуна эълон қилиб қолди. У шеърни тўлиқ келтирмайман, мазмунини ёзаман ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламан :

"Эй, онажон, мен сизни қандоқ соғинганимни билсангиз эди. Эй, қишлоғим, мен сени қандоқ соғинганимни билсанг эди. Эй, дўстларим, мен сизларни қандоқ соғинганимни билсангиз эди. Афсус, тақдир шундай экан, Тошкентда яшамоқ қисматим экан. Баъзида барчасидан воз кечиб бош олиб қишлоғимга кетгим келади, иложим йўқ. Нима қилай, тақдирим шундай бўлса. Бир дамгина вақтим йўқ қишлоғимга бориш учун, онажонимнинг бағрига қайтмоқ учун. Катта шаҳарни кичик қишлоғимга алишмайман. Қани энди иложи бўлганида қанот қоқиб қишлоғимга қайтар эдим ва бир умр қишлоғимдан чиқмай, онажонимнинг хизматини қилиб ўтган бўлардим".

Келинглар, энди таҳлил қилиб кўрамиз. Ана бу бечора шоир ўзи Тошкентда ижарама-ижара зўрға кун кўради, худди-ки, Тошкентда бирор муҳим лавозимда ишлайди-ю, у кетса, Тошкентнинг бир томони пастлаб қоладигандек "иложим йўқ" дейиши ўта кулгули. Агар ҳақиқатан ҳам онангни, қишлоғингни соғинган экансан бор қишлоғингга, ким сенинг йўлингни тўсмоқда? Қишлоқда яшаш мақсадинг рост бўлса нима қилиб юрибсан сарсон бўлиб ижарама-ижара ўзингни ва болаларингни қийнаб. Сенинг ёзганларинг барчаси ёлғон-ку, аслида қишлоқдаги машаққатлардан, жисмоний меҳнатдан қочиб Тошкентдаги қайсидир кичкина ташкилотчага таниш-билиш қилиб ишга кириб олиб яшаб юрибсан-ку. Аслида жуда кўп таниқли инсонлар Тошкентда яшар экан туғилиб ўсган юртини қўмсаб ўтган, ўшаларда имкон бўлганида қишлоғига қайтган бўлишар эди. Улар ҳақиқатан ҳам муҳим одамлар эди. Тошкентда яшар экан жамият учун кўпроқ фойда келтираётганини атрофидагилар ҳам, ўзлари ҳам билишар эди . Бир умр қишлоғини қўмсаб ўтишгани рост. Сен кимсан? Ҳақиқатни ҳеч қачон ёза олмайдиган, маддоҳ , ёлғончи бир бандасан. Сендақа омадсизлар тўлиб ётибди Тошкентда, агар қишлоғингга кетишга чиндан қарор қилар экансан ўрнингга яна яна битта омадсиз келиб тирикчилигини қилаверади, ўрнинг узоқ бўш қолмайди . 

Хулоса ўрнида айтмоқчи бўлганим, бунақа сохта,  зўраки, ёлғон ижоддан кўра қишлоққа бориб кетмон чопган яхшироқ.

Мавлоно Андижоний

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан