Расмий Пхеньян АҚШга қарши ялпи урушга киришга тайёр. Бу ҳақда КХДРнинг Россиядаги элчихонаси мудофаа масалалари бўйича атташеси Ким Ён Зин баёнот берди. Дипломат буни Корея халқ армияси яратилганининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабулда айтиб ўтди.
«Агар улар ақлсиз провокацияга қўл урса, корейс инқилобий кучлари аёвсиз зарба беради ва ялпи урушга ялпи уруш билан жавоб беради, ядровий урушга ядровий зарба билан жавоб беради», — маълум қилди у.
Илгарироқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Шимолий Кореяни провокациялардан тийилишга чақирган эди.